Сўнгги янгиликлар

Риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари

Риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари ўтказилади

06.10.2026й.

Риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун 2026 йил 20–21 октябрь кунлари Республиканинг барча ҳудудларида экстерриториаллик тамойиллари асосида малака имтиҳонлари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори талаблари асосида 2026 йил 20–21 октябрь кунлари риэлторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.

Малака имтиҳонлари риэлторлик фаолияти соҳасидаги камида элликта риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган “Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси” ва “Риэлторлар гильдияси” жамоат бирлашмалари томонидан Давлат активлари агентлиги назорати остида ташкил этилади.

Эслатма: навбатдаги бўлиб ўтадиган малака имтиҳонига аризалар 2026 йил 15 октябрга қадар қабул қилинади.

Малака имтиҳонлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари биноларида қуйидаги манзилларда ўтказилади.

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар

Т/р Ҳудудлар номи Тест имтиҳони ўтказиладиган манзил Масъул ходим Алоқа учун телефон
1Қорақалпоғистон РеспубликасиНукус шаҳар, А.Тимур кўчаси, 112а-уйР.Искендеров(91) 392-77-59
2Андижон вилоятиАндижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уйБ.Юлдашев(91) 490-70-05
3Бухоро вилоятиБухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уйА.Кудратов(90) 635-44-33
4Жиззах вилоятиЖиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уйС.Пардабоев(91) 592-77-95
5Қашқадарё вилоятиҚарши шаҳар, А.Темур кўчаси, 43-уйШ.Ураков(91) 456-80-01
6Навоий вилоятиНавоий шаҳар, С.Айний кўчаси, 27-уйХ.Турсунов(93) 462-22-11
7Наманган вилоятиНаманган шаҳар, Навоий кўчаси, 72-уйЛ.Отахонов(93) 403-44-55
8Самарқанд вилоятиСамарқанд шаҳар, Кўк сарой майдони, 1А-уйО.Зайниддинов(94) 730-79-30
9Сурхондарё вилоятиТермиз шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 36а-уйА.Мирзаев(91) 717-05-47
10Сирдарё вилоятиГулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уйИ.Кодиров(90) 105-00-92
11Тошкент вилоятиНурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 45-уйС.Жабборов(97) 700-29-27
12Фарғона вилоятиФарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 17-уйЭ.Исаков(93) 484-25-25
13Хоразм вилоятиУрганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уйР.Машарипов(91) 422-06-66
14Тошкент шаҳарЧилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уйЗ.Қаҳҳоров(71) 207-04-97

Изоҳ: талабгорлар яшаш жойларидан қатъи назар тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаси биносида топширишлари мумкин.

Малака имтиҳонлари талабгорлардан келиб тушган сўровномаларига қараб бошқа кунларга ўтказилиши мумкин.

Малака имтиҳони бошқа кунларга ўтказилганлиги тўғрисида маълумот Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин эълон берилади.

Мазкур малака имтиҳонлари электрон шаклда махсус дастур асосида ўтказилиб, ушбу жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Малака имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг (www.davbaho.uz) ва жамоат бирлашмаларининг (www.realtorsguild.uz, www.arouz.uz) веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар режа-жадвал асосида белгиланган кунда тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари: (71) 259-20-19, (71) 259-22-87.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси”

“Риэлторлар гильдияси”

Янгиликлар рўйхатига қайтиш