Сўнгги янгиликлар

Риэлторлар малака имтиҳонларини online кузатиш мумкин

Риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари жараёнини online кузатиш мумкин

2026 йил 26 июнь

Навбатдаги риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун ўтказиладиган малака имтиҳонлари жараёнини online кузатиш мумкин.

2026 йил 29–30 июнь ва 1 июль кунлари соат 9:30 да бошланадиган риэлторнинг малака сертификатини олиш учун бўлиб ўтадиган малака имтиҳонлари жараёни видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Имтиҳон жараёнини online тарзда кузатиш имконияти малака имтиҳонларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Имтиҳонлар белгиланган тартибда риэлторнинг малака сертификатини олиш учун талабгорлар иштирокида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси”

“Риэлторлар гильдияси”

Янгиликлар рўйхатига қайтиш